Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқтидорли ўқувчига – Президент совғаси
22:47 / 2020-12-24

Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Фирдавс Абдуқаюмовга Ўзбекиcтон Республикаси Президенти совғаси топширилди.

Ўзбекистон Президентининг фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича  маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов Тошкент шаҳридаги Президент мактабига ташриф буюриб, таълим муассасасининг битирувчи синф ўқувчилари билан учрашди.

11-синф ўқувчиси Фирдавс Абдуқаюмов АҚШнинг иккита нуфузли олий таълим муассасасига – Ксавье  ва Жон Кэролл университетларига грант асосида ўқишга қабул қилинди.  

А.Абдувоҳидов ютуқлари эътироф этилган Фирдавсни яна бир бор табриклаб, унга Президент совғаси – замонавий компьютерни топширди.

– Президентимиз бир неча бор мамлакатимизда Учинчи Ренессанс даврига пойдевор яратилаётгани ҳақида айтдилар. Сизлар мазкур Учинчи Ренессанс даврининг вакилларисиз, – деб таъкидлади Абдужаббор Абдувоҳидов.

Фирдавс Абдуқаюмов яратилган шароитлар ҳамда совға учун Юртбошимизга миннатдорчилик изҳор этиб,  университетда таҳсил олганидан сўнг мамлакатимиз тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишини билдирди.

Шуни таъкидлаш лозимки, Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларининг 11-синф ўқувчилари ҳозирдан хорижнинг нуфузли университетларига ўз ҳужжатларини жўнатганлар. Фирдавс Абдуқаюмовдан ташқари, Тошкент шаҳридаги Президент мактабининг ўқувчиси Темур Сулаймонов  Бруклин Лонг-Айланд университетига грант асосида ўқишга кирган.

Наманган шаҳридаги Президент мактаби ўқувчиси Мироншоҳ Иномжонов Буюк Британиянинг Вестминстер ва Гринвич университетларига, унинг синфдошлари Жаҳонгир Амирҳамзаев Гринвич университетига, Азимжон Ўринов ва Азимжон Алижонов Ливерпуль университетига қабул қилинганлар.

Нукус, Хива, Наманган ва Тошкент шаҳарларидаги Президент мактабларининг қолган 11-синф ўқувчилари айни пайтда хориж университетларининг қабул бўйича қарори натижаларини кутишмоқда.

ЎзА