French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқлим хавфсизлигига оид 10 миллион евролик битим имзоланди
16:24 / 2022-11-10

Бу ҳақда Давлат экология қўмитаси раиси Нарзулло Обломурадов ТДТ саммити олдидан уюштирилган брифингида маълум қилди.

– Жорий йил Давлат экология қўмитаси ҳамда Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (GIZ) ўртасида умумий қиймати 10 миллион еврога тенг – “Марказий Осиёда иқлим хатарларини бошқариш” грант лойиҳасини амалга ошириш тўғрисида битим имзоланди, – деди қўмита раҳбари.

Минтақавий хусусиятга эга, 2022-2026 йиллар давомида Қозоғистон, Тожикистон, Ўзбекистон, Қирғизистон ва Туркманистонда амалиётга татбиқ этилиши режалаштирилган ушбу лойиҳадан кўзланган асосий мақсад – иқлим ўзгариши, хусусан, Орол денгизи қуриши оқибатида юзага чиқаётган хавф-хатарларни бошқариш бўйича минтақавий ҳамкорликни янада кучайтириш.

Б.Худойбердиев, М.Қосимова, ЎзА мухбирлари