French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иқлим ўзгариши туфайли Эверестда музлар тез эриб бормоқда
11:21 / 2022-02-04

Иқлим ўзгариши Ернинг энг баланд тоғи - Эверестда музларнинг тез эришига олиб келяпти. Бу ҳақда “Nature Climate” илмий журнали маълум қилди.

Климатологлар гуруҳи тоғнинг энг тепасида жойлашган Жанубий Кол музлигини ўлчади. Натижалар шуни кўрсатдики, антропоген таъсир баланд тоғ музлигига жуда кучли таъсир кўрсатган. 25 йил ичида у тахминан 55 м га юпқалашган. Демак, муз қоплами тўпланганидан 80 марта тезроқ эримоқда. 1990 йилларнинг охиридан бошлаб Эверест тўпланиши учун 2000 йил керак бўлган муз ҳажмини йўқотган. Олимлар яқин келажакда эриш тезлиги ошиши мумкинлигидан хавотирда.

Музнинг эришининг асосий сабаби иссиқ ҳаво, аммо кучли шамол ва намликнинг пасайиши ҳам ўз таъсирини кўрсатмасдан қолмаяпти. Бир неча йил муқаддам чўққига чиқиш вақтида ҳалок бўлган алпинистларнинг жасадлари қор эриши оқибатида чўққига чиқиш йўлларида пайдо бўлиб қолмоқда.

Эриш нафақат чўққига чиқишни қийинлаштиради, балки минтақанинг бир миллиардга яқин аҳолисига зарар келтириши мумкин.

Ҳимолой тоғ тизмасидаги сув захирасининг камайиши келажакда инсонпарварлик фалокатига олиб келади.

ЎзА