Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади
12:46 / 2024-01-29

Президент раислигида ўтказилаётган йиғилишда янги уй-жойларнинг таннархига ҳам тўхталиб ўтилди. Қурувчилар учун молиявий ресурс етишмаслиги, бори ҳам қимматлиги кўрсатиб ўтилди.

Ресурс йўқлиги учун қурувчилар аҳоли маблағларини пойдевор қуйиш босқичида жалб қилиб, улушдор сифатида расмийлаштираётгани, айрим нопок қурувчилар ҳисобига одамлар ҳимоясиз қолаётгани кўрсатиб ўтилди.

Ҳозирги амалиётга мувофиқ, кадастр ҳужжати йўқ уйга ипотека кредити бериш мумкин эмас.

Шулардан келиб чиқиб, мутасаддиларга илғор хорижий тажрибани ўрганган ҳолда Ипотекани қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил қилиш топширилди.

Уй-жой қурилишига аҳоли улушдор бўлиб киришини ҳуқуқий тартибга солиш ва қурилиш корхоналарига айланма маблағни кўпайтириш вазифаси қўйилди.

Жорий йилда 80 минг хонадонли 1 минг 800 та уй-жой қуриш ва “Янги Ўзбекистон” массивларини 38 тадан 45 тага етказиш мақсад қилиб олинди.

 

ЎзА