“Ипотека-банк“ АТИБ: Мижозларга амалий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур чоралар кўрилади
“Ипотека-банк“ АТИБ бошқаруви раиси ўринбосари М.Абдураҳмонов Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида тадбиркорлар билан учрашди.
“Ипотека-банк“ АТИБ бошқаруви раиси ўринбосари М.Абдураҳмонов Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида тадбиркорлар билан учрашди.
Мамлакатимизда аҳоли турмуши фаровонлигини юксалтириш, тадбиркорликни ривожлантириш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотларга ҳамоҳанг тарзда банк тизимида ҳам янги механизмлар жорий этилмоқда. Хусусан, мижозларга кўрсатилаётган замонавий хизмат турлари кенгайиб, тадбиркорлар ва аҳоли учун молиявий очиқлик таъминланмоқда.
Президентимизнинг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бу борадаги ишлар ривожида муҳим дастуриламал бўлмоқда. Мазкур қарор ижроси юзасидан молия-банк тизимида банк хизматлари истеъмолчиларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини таъминлаш, хизмат кўрсатиш маданияти ва аҳолининг банк тизимига бўлган ишончини янада ошириш юзасидан тизимли ишлар амалга оширилмоқда.
Тадбирда банк томонидан мижозларга тақдим этилаётган хизмат турлари, банк ва мижоз ўртасидаги ҳамкорликни янада такомиллаштириш, бу орқали хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга доир масалалар муҳокама қилинди. Бу борада тадбиркорларнинг таклифлари тингланди.
Банк бошқаруви раиси ўринбосари ҳар бир тадбиркор билан юзма-юз суҳбатлашиб, муаммоларини тинглади. Билдирилган таклифлардан келиб чиқиб, банк мижозларини қўллаб-қувватлаш ва амалий ёрдам кўрсатиш учун барча зарур чоралар кўрилишини маълум қилди.
100 дан зиёд тадбиркорлик субъекти раҳбарлари иштирок этган очиқ мулоқотда юридик ва жисмоний шахслардан турли мазмундаги 30 та мурожаат тушди. Аксарияти имтиёзли шартлар асосида кредит ажратиш билан боғлиқ бўлган мурожаатларнинг 15 таси жойида ҳал этилди. Қолган мурожаатлар бўйича тадбиркорларга тегишли маслаҳат берилиб, ўрганиш учун вақт талаб қилинадиган мурожаатлар юзасидан мутасаддиларга кўрсатма ва топшириқ берилди.
Реклама ҳуқуқи асосида.