Ҳурматли “Ипотека-банк” АТИБ акциядорлари!
Тошкент шаҳар, Шаҳрисабз кўчаси, 30-уйда жойлашган «Ипотека-банк» АТИБ, корпоратив веб-сайт: www.ipotekabank.uz, e-mail: (cenbum@ipotekabank.uz), Сизга 2021 йил 11 январь куни соат 1100 да масофадан туриб электрон овоз бериш хизмати http://evote.uz/ орқали банк акциядорларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қатнашишингиз мумкинлигини маълум қилади.
ЙИҒИЛИШ КУН ТАРТИБИ:
“Ипотека-банк” АТИБ Бошқаруви фаолиятининг асосий кўрсаткичларини (KPI) тасдиқлаш.
• Акциядорларни навбатдан ташқари умумий йиғилиш ўтказилиши ҳақида хабардор қилиш учун реестрни шакллантириш санаси: 2020 йил 14 декабрь.
• Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорлар реестри тузиладиган сана: 2021 йил 5 январь.
• Акциядорлар навбатдан ташқари умумий йиғилишга оид ҳужжатлар билан банкнинг www.ipotekabank.uz корпоратив веб-сайти орқали танишишлари ёки cenbum@ipotekabank.uz электрон манзили орқали сўров юборишлари мумкин.
Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш интернет тизими орқали электрон овоз бериш хизматидан (http://evote.uz/) фойдаланган ҳолда, 2021 йил 11 январь соат 1000 да бошланиб, 1100 да тўхтатилади.
Қўшимча маълумотлар олиш учун телефон рақамлари: (78)147-67-17, 150-89-16.
Реклама ҳуқуқи асосида