“iPhone16”нинг беш хил нусхаси тайёрланмоқда
Ижтимоий тармоқда “Majin Bu” ники остида яширинган машҳур “Аpple”-инсайдер янги авлод айфони ҳақидаги маълумот билан бўлишди. Унинг сўзларига кўра, компания бирданига “iPhone16”нинг беш хил русумини тайёрламоқда.
Демак, 2024 йил асосий “Plus” бўлмайди, ўрнига “SE” қўшилган икки хил янги нусха пайдо бўлади ва кутилганидек, ўрта бюджет сегментида муносиб ўрин эгаллайди. Инсайдер ушбу маълумотнинг аниқлигига 100 фоиз ишончи комил эмас, лекин “Apple” компанияси бир камерали ва 60 Гц экранли “iPhone”ни ҳақиқатан синовдан ўтказаётганини айта олади.