Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ипакчилик соҳасида Корея билан ҳамкорлик қилинади
12:19 / 2022-07-18

Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитасида “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси масъуллари ва Корея Республикасининг Жинжу шаҳри мери Жо Кёо Ил бошчилигидаги делегация билан учрашув бўлиб ўтди.


Унда ипакчилик соҳасида ҳар икки томон манфаатларига хизмат қилувчи меморандум имзоланди. Меморандум доирасида ўзбек ипагини талаб юқори бўлган Корея бозорларига экспорт қилиш, ҳар икки мамлакат ипакчилик илмий тадқиқот институтлари ўртасида назарий билимлар алмашинувини йўлга қўйиш, корхоналараро кадрлар малакасини ошириш ва шу орқали янги методларни амалда қўллаш белгиланган.

Бу борада истиқболли келишувларга эришилди. 


Гулноза Бобоева, ЎзА