Пойтахтимизда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан Ипакчилик ва жун саноатини ривожлантириш қўмитаси ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ходимлари учун "Ёнғин хавфсизлиги ойлиги" доирасида учрашув бўлиб ўтди.
Республикамизда қиш мавсуми олдидан ёнғинларнинг олдини олиш ва ёнғин хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирларини янада кучайтиришга қаратилган “Ёнғин хавфсизлиги ойлиги” юқори савияда ўтказилмоқда.

Учрашувда ис газидан заҳарланишнинг олдини олиш ва унинг оқибатларини баратараф этиш, зилзила, ёнғин ва бошқа фавқулодда вазиятларда қандай ҳаракат қилиш кераклиги бўйича тушунчалар берилди.

Мавжуд муаммолар, уларнинг ечими ва ёнғинга қарши муҳофазани такомиллаштириш, ўзаро ҳамкорликни яхшилаш, тажриба алмашиш, республикамизда ёнғин хавфсизлиги соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни кенг жамоатчиликка тарғиб қилиш масалалари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Тадбирда қайд этилганидек, республикамизда 2022 йилда жами 10 минг 260 та ёнғин ҳодисаси юз бериб, шундан жисмоний ва юридик шахслар мулкига 214,6 миллиард сўмлик зарар етказилган. 2023 йилнинг ўтган 10 ойи мобайнида эса жами 8 минг 293 та ёнғин содир бўлган.
Гулноза Бобоева, ЎзА