Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Ипак йўли” солиқ форуми ўз ишини бошлади
17:01 / 2024-02-28

Пойтахтимизда XVI “Ипак йўли” солиқ форуми бошланди.

Халқаро солиқ ва инвестиция маркази, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси ҳамкорлигида ташкил этилган форумда Озарбайжон, Грузия, Қозоғистон, Қирғизистон, Мўғулистон, Арманистон, Хитой, Тожикистон, Туркия ва Япония каби давлатлардан келган 60 га яқин молия ва солиқ идоралари вакиллари иштирок этмоқда. 

Форумнинг асосий мақсади Евроосиё мамлакатлари солиқ сиёсати ва маъмуриятчилигидаги сўнгги ўзгаришларни муҳокама қилиш, солиқ ва молия соҳасидаги долзарб масалаларнинг халқаро ечимлари юзасидан ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, минтақа давлатлари солиқ маъмуриятчилигини илғор жаҳон стандартларига мослаштириш ва иштирокчи давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни рағбатлантириш бўйича умумий келишувга эришишдир. 

Мазкур тадбир солиқ ва молия ташкилотлари ҳамда солиқ соҳасидаги мустақил экспертлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг ўзига хос платформасидир. Хусусан, халқаро стандартларга жавоб берадиган солиқ сиёсатини шакллантиришга ва бунинг натижасида мамлакатимизнинг инвестициявий муҳитини яхшилашга ҳамда иштирокчи давлатлар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилади. 

[gallery-16221]

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА