Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Ипак йўли» 5-Халқаро ЭКСПО очилиш маросими бўлиб ўтди
20:43 / 2021-05-11

Хабар қилинганидек, Марказий Осиё давлатлари ва Хитой Халқ Республикаси ташқи ишлар вазирлари «Хитой – Марказий Осиё» шаклидаги иккинчи учрашув доирасида видеоконференсалоқа шаклида Циан шаҳрида ўз ишини бошлаётган «Ипак йўли» 5-Халқаро ЭКСПО очилиш маросимида иштирок этди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов табрик нутқи сўзлади.

Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўз нутқида мазкур халқаро кўргазма Буюк Ипак йўлидаги қадимий алоқаларни қайта тиклаш борасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига қизиқиш ўсиб бораётганининг ёрқин ифодаси эканлигини қайд этди. Халқаро ЭКСПОнинг минтақалараро савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш, илмий ютуқлар ва илғор технологиялар билан алмашиш, маданий-гуманитар соҳадаги муносабатларни мустаҳкамлашдаги муҳим ўрнини таъкидлади.

А.Комилов Марказий Осиёнинг ноёб географик жойлашувига, унинг замонавий минтақалараро ҳамкорлик жараёнларида муҳим боғловчи роль ўйнаётганлигига тадбир қатнашчилари эътиборини қаратди. Пандемиядан кейинги даврда глобал тараққиётни қайта тиклаш учун комплекс амалий чора-тадбирлар кўриш кераклигининг муҳим томонларини қайд этди.

«Тараққиётнинг янги драйверлари ва «ўсиш нуқталари»ни излашда саъй-ҳаракатларни бирлаштириш зарур. Инновацион ечимларни жорий этиш, рақамли иқтисодиётни ривожлантириш, электрон савдони илгари суриш, транспорт коммуникацияларини диверсификация қилиш жараённи ҳаракатлантирувчи куч бўлиши керак» – дея урғу берди Вазир.

Буюк Ипак йўлини қайта тиклаш борасидаги ташаббус доирасида инвестиция ва инфратузилма лойиҳаларини амалга оширишда Ўзбекистоннинг фаол иштирок этишга тайёрлиги таъкидланди. Ўзбекистоннинг Хитойдаги Элчихонаси томонидан «Ипак йўли» ЭКСПОда миллий ишлаб чиқарувчиларимизнинг Хитой бозорида талабгор бўлган экспортга йўналтирилган турли маҳсулотларини намойиш қилиш учун «Узбекистон» миллий стендини ташкиллаштирди. Ўзбекистон Инвестициялр ва ташқи савдо вазирлиги, Экспортни рағбатлантириш агентлиги кўмагида мазкур кўргазмада мамлакатимизнинг қишлоқ ва озиқ-овқат секторларида фаолият кўрсатаётган 10 та йирик миллий компаниясиинг маҳсулотларини намойиш этмоқда.

ЎзА