Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иордания ва БАА Ғазога ёрдам юбора бошлади
15:22 / 2025-07-28

Бирлашган Араб Амирликлари ва Иордания Исроил блокадаси сабаб очарчиликда қолаётган Ғазо секторига учоқ орқали ёрдам юборишни бошлади.

“KAN” хабарига кўра, икки ўлка самолётлари парашютлар орқали Ғазо шаҳрига йирик ҳажмли саккиз қути ёрдам ташлаган.

Бу қутиларнинг тўрттаси Ғазонинг Эски шаҳар ҳудудига, яна тўрттаси эса шаҳар шимолидаги Зайтун маҳалласига ташланганлиги аниқланган.

Исроил армияси жума кунидан бошлаб хорижий давлатларга Ғазо секторига инсонпарварлик ёрдамларини ҳаводан олиб ўтишга рухсат беришини айтган эди.

Таъминотнинг бир қисми денгизга тушиб, очликдан азоб чекаётган аҳолини қирғоққа чопишга мажбур қилди, қолаверса, ёрдамнинг шу тариқа етказилиши қаттиқ танқидларга учради.

М.Пирматова, ЎзА