French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Иордания Қироли: Икки давлат ечими зарур
15:17 / 2025-10-14

Иордания Қироли Абдуллоҳ II Яқин Шарқдаги можарони ҳал қилиш учун икки давлат тамойили амалга оширилиши зарурлигини эълон қилди.

Маҳаллий "Petra"  ахборот агентлиги хабарига кўра, Абдуллоҳ II BBC мухбирига берган интервьюсида минтақа аллақачон кўплаб муваффақиятсиз тинчлик ташаббусларига гувоҳ бўлганини таъкидлаб, тинчликка эришишнинг ягона йўли икки давлат ечими эканига тўхталди:

– Икки давлат ечими амалга ошмаса, минтақа ҳалокатга юз тутади. Агар ушбу муаммога ечим топмасак, исроилликлар ва фаластинликлар келажагини таъминламасак, Исроил билан араб ва ислом дунёси ўртасида алоқа ўрнатмасак, ҳалокатга дучор бўламиз. Масалани ҳал қилсак, ҳаммаси меъёрий ҳолатга қайтади.

Давлат раҳбари Исроил бир неча бор икки давлат ечимига қарши чиққани, Бош вазир Биньямин Нетаньяху БМТ Бош Ассамблеясидаги сўнгги баёнотида айни позицияни яна бир бор тасдиқлаганини эслатди.

Сўнгги икки йил ичида минтақада зўравонлик авж олгани, шунингдек Исроил ва Эрон можароси, Қатарда ҲАМАС етакчиларига қилинган ҳужум ҳақида гапираркан, Абдуллоҳ II риторик тарзда сўради: Бутун дунёни қамраб оладиган минтақавий можарога ҳозир қанчалик яқинмиз?

У Қатар ва Миср Ғазо секторини бошқариш бўйича ҲАМАС ўз мажбуриятини бажариши учун кафолат берганини айтиб, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг Ғазода ўт очишни тўхтатиш келишуви ўрнатилишидан кейинги жараёнда ҳам иштирок этиши муҳимлигига урғу берди:

– Трамп ҳақиқатан нафақат сектор, балки бутун минтақада тинчликка интилади, аммо бу тинчликка фаластинликлар келажагисиз эришиш мумкин эмас.

Абдуллоҳ II Фаластин давлатини тузиш имконияти ҳақидаги саволга  "бу бўлиши керак", дея жавоб берди.

М.Пирматова, ЎзА