Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инвесторлар куни: янги имкониятлар сари йўл
12:45 / 2023-07-10

Ўзсаноатқурилишбанкда “Инвесторлар куни” бўлиб ўтди. Унда халқаро молиявий институтлари, нуфузли банк ва етакчи компаниялар вакиллари иштирокида бўлиб ўтган тадбирда қатор келишувларга эришилди.

Куни кеча пойтахтимизда ўтказилган “Янги Ўзбекистон: тараққиёт, инновация ва маърифат” мавзусидаги халқаро шериклик ташаббуслари ҳафталиги доирасида тадбирлар ташкил қилиниб, халқаро экспертлар билан Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар юзасидан фикр алмашилди.

Халқаро молия корпорацияси, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, АҚШнинг “JP Morgan Chase”, Буюк Британиянинг “ICBC Standard PLC”, “ImpactA Global” ва “Khumo 7 Consulting”, Германиянинг “Commerzbank”, “KfW IPEX-Bank GmbH”, “Landesbank Baden-Wu‌rttemberg” ва “Deutsche Bank”, Австриянинг “Raiffaisenbank”, Франциянинг “Rothschild & Co”, “Natixis” ҳамда Франция тараққиёт уюшмаси каби йирик банк-молия ва инвестиция компаниялари вакиллари иштирокидаги “Инвесторлар куни”да дастлаб Ўзсаноатқурилишбанк  тақдимот ўтказди.  

Унда 2020-2025 йилларга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини ислоҳ қилиш стратегияси доирасида корпоратив бошқарув, чакана, кичик ва ўрта бизнес, филиаллар тармоғини бошқариш, IТ, транзакцион бизнес, рискларни бошқариш ҳамда “яшил” банк йўналишларида амалга оширилган трансформация ишларининг натижалари ҳақида маълумотлар берилди.

Банк тизимида замонавий ечимларни жорий этиш, молиявий ва инсон ресурслари самарадорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсата оладиган истиқболли инвесторларни жалб қилиш ва улар ёрдамида янада самарали инфратузилма яратишга қаратилган масалалар юзасидан музокаралар олиб борилди.

Тадбир давомида “JP Morgan Chase” вакиллари томонидан Ўзбекистон банкларининг жаҳон капитал бозори интеграциясига бағишланган сессия ҳам ўтказилди.  

Унда Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида ҳукумат томонидан амалга оширилаётган чуқур таркибий ўзгаришлар, шу жумладан, иқтисодиёт йўналишидаги ислоҳотлар натижаси жаҳон ҳамжамияти томонидан алоҳида эътироф этилаётгани таъкидланди.

Тадбир якунларига кўра, қарийб 32 миллион долларлик, жумладан, Ўзсаноатқурилишбанк ва “Raiffaisenbank” ўртасида савдони молиялаштириш бўйича 15 миллион евро миқдоридаги кредит битими ҳамда “ICBC Standard PLC” банки билан 15 миллион доллари эквивалентигача бўлган миқдорда миллий валютада номиналланган қисқа муддатли банклараро кредитни жалб қилиш юзасидан келишувга эришилди.

Реклама ҳуқуқи асосида

ЎзА