Инвесторлар диққатига: “Ўзмиллийбанк” AЖ Сирдарёда шиша идишлар ишлаб чиқариш мажмуасини сотувга қўйди
“Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки” Aкциядорлик жамияти томонидан “Е-Aукцион” электрон савдо платформаси орқали сотилаётган мулкларга салоҳиятли инвесторларни ҳамкорликка чорлайди.
“Ўзмиллийбанк” AЖ Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани, Камолот МФЙ, С.Раҳимов СИУ, 28 к 30 к контур ҳудудида жойлашган шиша идишлар ишлаб чиқариш мажмуаси ва ускуналарини сотувга қўйди.
Мажмуа ва ускуналарнинг бошланғич нархи 247 052 428 866 сўм (ҚҚС билан) бўлиб, “Е-Aукцион” электрон савдо платформасига савдога қўйилган.
Қўшимча маълумот учун қуйидаги телефон рақамлари орқали мурожаат қилишингиз мумкин: +998 78 147-15-38, +998 99 313-07-00, +998 90 989-99-13.
“Ўзмиллийбанк” AЖ матбуот хизмати.