French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инвестициялар ҳажми ортмоқда
17:56 / 2015-02-10

Ўтган йили 10 миллиард 498 миллион сўмлик чет эл инвестицияси жалб этилган Навоий шаҳридаги “Навбаҳор текстиль” масъулияти чекланган жамиятида йилига 5 минг 400 тонна пахтани қайта ишлаш имконияти яратилди.

Президентимизнинг мамлакатимизни 2014 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2015 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузасида жадал ва мутаносиб иқтисодий ўсиш, чуқур таркибий ўзгаришларни амалга ошириш ва иқтисодиётни диверсификация қилишда фаол ва аниқ йўналтирилган инвестиция сиёсати юритиш энг муҳим омиллардан экани таъкидланди.

Навоий вилоятида ҳам бу борада муайян ишлар амалга оширилиб, иқтисодий ночор ҳамда кам қувват билан ишлаётган корхоналар фаолиятини такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

– Соғломлаштириш дастури ижроси доирасида ўтган йили 208 лойиҳа амалга оширилди, – дейди вилоят хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва тадбиркорликни ривожлантириш бошқармаси масъул ходими С.Ҳамдамов. – Иқтисодий ночор ишлаб чиқариш объектларига киритилган инвестициялар соҳа ривожига хизмат қилмоқда. Масалан, 22 корхона тижорат банклари кредитларидан самарали фойдаланиб, фаолиятини ривожлантиришга эришди.

Ўтган йили 10 миллиард 498 миллион сўмлик чет эл инвестицияси жалб этилган Навоий шаҳридаги “Навбаҳор текстиль” масъулияти чекланган жамиятида йилига 5 минг 400 тонна пахтани қайта ишлаш имконияти яратилди. Ушбу корхонанинг қайта тикланиши билан икки юз киши ишли бўлди.

“Навбаҳор текстиль”да 2014 йили 7 миллиард 810 миллион сўмлик ип-калава тайёрланиб, унинг 81 фоизи экспорт қилинди.

Вилоятда кам қувват билан ишлаётган корхоналар фаолиятини яхшилаш борасидаги ишлар давом эттирилмоқда. Хусусан, жорий йилда озиқ-овқат саноати, қурилиш, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини янада ривожлантириш учун 27 миллиард 986 миллион сўмлик инвестиция жалб этиш режалаштирилган.