Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инвестиция ва тадбиркорлик кодексларини ишлаб чиқишнинг аҳамияти қандай бўлади?
19:55 / 2019-09-17

“Пойтахт” бизнес марказида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг XII мажлиси ўтказилди.


“Пойтахт” бизнес марказида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси сиёсий кенгашининг XII мажлиси ўтказилди.

Кенгаш аъзолари, депутатлар, ҳамкор мутасадди ташкилот ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирда партиянинг Сайловолди дастури лойиҳаси атрофлича муҳокама қилинди.

ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси Актам Ҳайитов бу йил бўлиб ўтадиган парламент қуйи палатасига ҳамда маҳаллий Кенгашларга депутатлик сайловларида муваффақият қозониш кўп жиҳатдан партиянинг сайловолди дастури қанчалик халқчил ва долзарб масалаларни қамраб олганига бевосита боғлиқ эканини таъкидлади.

Шу мақсадда жойларда Ҳаракатлар стратегиясига мос тарзда партиянинг янгиланган дастури ва Сайловолди дастури лойиҳаси кенг муҳокама қилинмоқда. Ўтган тўрт ой давомида тадбиркорлар, фермерлар, партия фаоллари, эксперт ва мутахассислар, аҳолининг кенг қатлами иштирокида билдирилган таклиф ва тавсияларни дастурда акс эттириш орқали унинг ҳаётийлигини таъминлашга эътибор қаратилди.

Мажлисда партия давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш йўналишида “Электрон парламент” ва “Электрон халқ Кенгаши депутатлари” концепцияларини амалга ошириш каби масалаларга тўхталиб ўтилди. Хусусан, ахборот-коммуникация ва рақамли технологияларни жорий этиш, иқтисодиётнинг давлат томонидан тартибга солинишини янада қисқартириш, бошқарувнинг бозор механизмларини кенгайтириш ва “Электрон ҳукумат” концепциясини амалга ошириш масалалари аҳамиятлидир.

Шунингдек, қонун устуворлигини таъминлаш, суд-ҳуқуқ тизимини либераллаштириш, аҳолининг адолатли судловга ишончини янада ошириш масалалари ҳам партиянинг диққат марказида экани қайд этилди.

– Партиямиз томонидан қулай ишбилармонлик ва инвестициявий муҳитни яратиш, хусусий мулк ҳуқуқи ва кафолатларининг ишончли ҳимояланишини таъминлаш, тадбиркорлик ривожланиши йўлидаги барча тўсиқ ва чекловларни олиб ташлашга асосий вазифалардан бири сифатида қаралмоқда, – деди ЎзЛиДеП сиёсий кенгаши ижроия қўмитаси раиси ўринбосари Бахтиёр Ёқубов. – Шунингдек, “Бизнесни юритиш”, глобал рақобатбардошлик, инновациялар, саноатнинг рақобатбардошлиги индекслари бўйича дунёнинг етакчи 50 мамлакати қаторидан Ўзбекистоннинг муносиб ўрин эгаллашини таъминлаш борасида ҳам ишлар олиб борилмоқда. Бунда етакчи халқаро ва хорижий молия институтлари билан алоқаларни кенгайтиришнинг истиқболларига қаратилган аниқ вазифалар қамраб олинган. Шу кунга қадар тадбиркорлик соҳасини тартибга солувчи юзлаб қонун ҳужжатлари қабул қилинган. Партия миллий қонунчилигимиз ва халқаро тажрибани инобатга олган ҳолда маҳаллий тадбиркорлар ва инвесторлар учун тушунарли бўлган ягона Инвестиция ва Тадбиркорлик кодексларини ишлаб чиқиш ва қабул қилиш ғоясини илгари сурмоқда.

Йиғилишда бўлажак сайловларга қизғин тайёргарлик кўриш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди. Партия сиёсий кенгаши таркибига янги аъзоларни киритиш масаласи ҳам кўриб чиқилди.

photo5190600924089920416.jpg


photo5190600924089920418.jpg

photo5190695765557750693.jpg

photo5190695765557750697 (1).jpg

photo5190951621054540951.jpg