English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари комплекси бошқа соҳаларга қараганда коррупцияга қарши кўпроқ курашиши керак
07:49 / 2022-02-27

Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари – вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи Иқболжон Эргашев иштирокида коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар юзасидан матбуот анжумани ўтказилди.

Айни кунларда вилоятда коррупцияга қарши курашишга қаратилган “Очиқ, шаффоф ва ҳисобдор ҳудуд” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Энг аввало, бунда маҳаллий ижро ҳокимияти органларининг фаолияти очиқлигига эътибор қаратиляпти. Мазкур тадбирда бу иллатга қарши курашиш вилоят инвестицион иқлимининг яхшиланишига хизмат қилиши таъкидланиб, ҳозирга қадар тизимда коррупцион ҳолатлар қайд этилмаганлиги ўз самарасини бераётганлиги айтилди.
Биргина ўтган йил Фарғона вилоятида 300 та лойиҳада хорижий инвестициялар ўзлаштирилди. 93 та чел эл сармояли янги очилган корхоналар ташкил этилди. 700 миллион доллардан ортиқ маҳсулотлар экспорт қилинди, 500 миллион доллардан зиёд инвестиция ўзлаштирилди.
-Инвестициялар ва ташқи савдо масалалари комплекси ташкилотлари бошқа соҳаларга қараганда коррупцияга қарши кўпроқ курашиши керак, -дейли вилоят ҳокими ўринбосари. – Чунки хорижлик инвесторлар сармояни киритиши учун ҳудуд коррупциядан холи бўлиши шарт.

Матбуот анжуманида коррупцияга қарши олиб борилаётган чора-тадбирлар ҳақида сўз юритилиб, тизимда ишга туширилаётган “Тез ёрдам” боти ҳақида ҳам маълум қилинди. Ушбу ботнинг қулайлиги шундаки, тадбиркор, экспортёр ёки хорижий инвестор ўз муаммосини бот орқали маълум қилади ва ушбу масала тўғридан тўғри ҳукумат комиссиясига боради ҳамда назоратга олиниб, ечимини топиш осонлашади.
Вилоят инвестициялар ва ташқи савдо бошқармаси бошлиғи ўринбосари Абдуманноб Мирзаев, “Қўқон” эркин иқтисодий зонаси дирекцияси раҳбари Фарруҳ Раҳмонов, вилоят “Кичик саноат зоналарини бошқариш дирекцияси” давлат унитар корхонаси директори Ҳамид Ҳабибидиновлар ҳам ўз йўналишлари бўйича коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумот беришди.
Матбуот анжуманида оммавий ахборот воситалари ходимларини қизиқтирган саволларга соҳа мутасаддилари томонидан асослантирилган жавоблар қайтарилди.

М. Сулаймонов, ЎзА