Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан сўнг ер майдонларини хусусийлаштиришга рухсат берилади
13:36 / 2023-08-18

Халқаро конгресс марказида Президент Шавкат Мирзиёев тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказмоқда.

Қайд этилганидек, саноатни ривожлантириш жамғармасидан 1 сентябрдан бошлаб:  

– янги лойиҳаларни молиялаштириш учун хорижий валютада 5 фоиз, миллий валютада 10 фоиз ставкада 10 йил муддатга кредитлар ажратилади;  

– саноат корхоналарига 1 йил муддатгача хорижий валютада 4 фоиз, миллий валютада 10 фоиз ставкада айланма маблағ тақдим этилади. Бунда, олиб келинадиган асбоб-ускуна учун 15 фоизлик аванс тўловлари ҳам жамғарма томонидан кредит қилиб берилади;  

– маркетинг, лойиҳалаштириш, хорижий мутахассис жалб қилиш харажатларининг 20 минг долларгача қисмига компенсация тўланади.  

Бундан ташқари, саноат ипотекаси тизими йўлга қўйилиб, тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида ишлаб чиқариш майдонлари қуриб берилади.  

Жумладан, ҳар бир вилоятда камида 3 тадан янги саноат зоналари ташкил этилади.  

Саноат зоналарида ишлаб чиқариш объекти ишга туширилиб, инвестиция мажбуриятлари бажарилгандан сўнг ер майдонларини хусусийлаштиришга рухсат берилади.  

ЎзА