Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инвeстиция лойиҳаси: “Кварц”да қурилиш ойнаси ишлаб чиқаришнинг янги технологик линияси бунёд этилмоқда
11:14 / 2020-12-08

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси томонидан қурилиш ойнаси ишлаб чиқаришни янада кенгайтириш, маҳсулот турини кўпайтириш ва бу йўналишда йирик инвестиция лойиҳалар амалга оширилмоқда.

“Кварц” АЖда амалиётга татбиқ этилаётган лойиҳа улардан бири. Қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш бўйича етакчи ҳисобланган корхонада умумий қиймати 70,2 миллион доллар бўлган флоат (қурилиш) ойнаси ишлаб чиқариш янги технологик линияси бунёд этилмоқда.

“Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси Матбуот хизмати хабарига кўра, ушбу инвестиция лойиҳаси 2019-2020 йилларда ишга амалга ошириш белгиланган бўлиб, унга 41,5 миллион доллар миқдоридаги инвестиция ва кредитлар йўналтирилган. Янги линияда йилига 22,2 миллион квадрат метр 2 мм. шартли қалинликдаги бўлган флоат ойнаси ишлаб чиқарилади. Ушбу лойиҳа туфайли бу ерда 280 янги иш ўрни яратилади. Ҳозир унда сўнгги қурилиш-монтаж ишлари бажарилмоқда.

Лойиҳа режасига кўра, замонавий, энергия тежамкор ускуналар ўрнатилиши белгиланган. Европа ва Хитой давлатидан қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш бўйича етакчи компаниялардан ускунлар олиб келинди. Лойиҳа амалга оширилгач, энергия сарфи 2 баробарга камаяди. Маҳсулот таннархи 20-30 фоизга арзонлашади. Шунингдек, заводнинг қурилиш ойнаси ишлаб чиқариш бўйича йиллик қуввати 10 млн. кв. метрдан 32 млн. кв. метрга (шартли 2 мм қалинликда) етказилади. Шу билан бирга, маҳаллий бозорда қурилиш ойнасига бўлган талаб деярли қопланиб, экспорт кўлами кенгайтирилади.

 

ЎзА