Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инвестицион лойиҳалар кўпаймоқда
15:29 / 2025-07-18

Оҳангарон туманида “Шамол, қуёш, сув электр энергияси ишлаб чиқариш ва энергия сақлаш, электр тармоқларини модернизация қилиш” лойиҳасига старт берилди. Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда туман ҳокими Дониёр Мадиримов, соҳа мутахассислари, хитойлик ҳамкорлар ва ишчи-ходимлар қатнашди.

Сўзга чиққанлар амалга оширилиш кўзда тутилган истиқболли режалар ҳамда барпо этиладиган корхоналарнинг ишга туширилиши энергетика соҳасида самарадорликни таъминлаш йўлидаги катта қадам эканига алоҳида тўхталди. 

– Ҳудудимизда хорижлик инвесторлар билан бирга кўплаб йирик лойиҳалар амалга оширилмоқда, – дейди Оҳангарон туман ҳокими ўринбосари Жамшид Латипов. – Бунинг учун давлатмиз раҳбари томонидан кенг имкониятлар яратилган. Натижада туманимизда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ва тури ортмоқда. Ташкил этилаётган корхоналарда аҳоли бандлиги таъминланяпти. Жумладан, “AHANGARAN NEW ENERGY” хорижий корхонаси томонидан амалга оширилаётган ташаббус учун “Телов” МФЙ ҳудудидан 666,2 гектар ер майдони танланган. Мазкур лойиҳанинг умумий қиймати 1,8 миллиард доллар бўлиб, 3 йил давомида босқичма-босқич ўзлаштирилади. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, лойиҳанинг хорижий ҳамкори Хитойнинг “BAIBUTING” компанияси кўп соҳаларда самарали фаолият юритади. У турар-жой қурилиши, жамоатчилик хизматлари, конларда маъдан қазиб олиш, энергия технологиялари, саноатга сармоя киритиш, кемасозлик, маданий ва медиа соҳаларда яхши тажрибага эга. 

А.Мусаев, ЎзА.