English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Invest in Tashkent Region” халқаро форумидан қандай натижалар кутилмоқда?
14:39 / 2019-10-25

Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида халқаро инвестицион форум давом этмоқда.


Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида халқаро инвестицион форум давом этмоқда. ЎзА мухбири форум ташкилотчи ва иштирокчиларининг баъзилари фикрларини ҳавола қилиб боради.

Тошкент вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Р.Холматов:

– Мазкур халқаро инвестицион форум кенг миқёсдаги анжуман ҳисобланиб, дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларидан 350 дан зиёд сиёсатчилар, дипломатик корпус вакиллари, xалқаро ташкилот вакиллари, ишбилармонлар, тадбиркорлар ва давлат xизматчилари иштирок этмоқда.

Бундай кенг кўламдаги меҳмонларнинг иштирок этиши, бизнинг вилоятимизга қизиқиш юқори эканлигидан ва дунёда интеграциялашув жараёнларининг чуқурлашиши шароитида ўзаро манфаатли шерикликнинг ривожлантириш истиқболларини жадаллаштириш имконини бермоқда. Шубҳасиз, форум барча иштирокчиларга ишбилармон шериклар билан тўғридан-тўғри алоқаларни ўрнатиш, ўзаро манфаатли лойиҳалар бўйича инвестицион имкониятлар ҳақида фикр алмашиш, тадбиркорлик алоқаларини ўрнатиш, саноат корxоналарига ташриф буюриш ва минтақанинг бой маданияти ва тариxий мероси билан танишиш учун катта имкониятни беради.

2019 йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятига ташриф буюрганида, вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари ва йирик лойиҳаларни амалга оширилиши билан танишдилар. Ташриф давомида Президентимиз ҳудуднинг улкан иқтисодий салоҳияти, захиралари ва ишлаб чиқариш имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлигини таъкидлаб ўтди.

Ушбу форумнинг ташкил этишнинг долзарблиги 2019-2020 йилларда Тошкент вилоятининг саноат салоҳиятини ривожлантириш дастури ижросини таъминлаш муҳимлиги билан белгиланиши алоҳида таъкидлаш зарур.

Бугунги кунда Тошкент вилояти юқори иқтисодий салоҳиятга, табиий ва инсон ресурсларига, ривожланган транспорт коммуникацияларига эга ҳудуд ҳисобланади. Бу Ўзбекистоннинг энг катта ҳудудларидан бири бўлиб, умумий майдони 15,3 минг квадрат метрни ташкил этиб, турли соҳаларга иxтисослашган 7 та шаҳар ва 15 туманни ўз ичига олади.

Агар саноат потенциали ҳақида гапирадиган бўлсак, шуни таъкидлаш жоизки, республикада ишлаб чиқарилган барча саноат маҳсулотларининг 15,3 фоизи вилоятимиз ҳиссасига тўғри келади. Вилоятнинг етакчи тармоқларини, озиқ-овқат саноати, енгил саноат, кимё ва нефт-кимё саноати, қурилиш материалларини ишлаб чиқариш, машинасозлик, металлга ишлов бериш ва ёқилғи саноати ташкил этади. Минтақада 6 минг дан ортиқ саноат корxоналари фаолият юритиши ва ҳудудда “Ангрен” эркин иқтисодий зонаси ташкил этилганлиги, инвесторлар учун янада қулай шароитларни ва имтиёзлардан фойдаланишга имкониятлар яратди.

Вилоят иқтисодиётининг муҳим тармоқларидан бири қишлоқ xўжалиги ҳисобланади. Республиканинг қишлоқ xўжалиги, ўрмон ва балиқчилик маҳсулотларининг умумий ҳажмидаги улуши 10,7 фоизни ташкил этиб, фермер xўжаликларининг умумий сони 15 минг 380 ташкил этади. 
Қишлоқ xўжалигига мўлжалланган ерлар майдони 380 минг гектарни ташкил этиб, унинг катта қисми дуккакли экинлар, сабзавотлар, боғдорчилик ва паxтачиликдан иборат. Экспорт қилинадиган қишлоқ xўжалиги маҳсулотларининг асосий турлари мева, сабзавот ва дуккакли экинлар ташкил этади.

Вилоятнинг юқори туристик салоҳиятини, қулай иқлим шароити, ноёб фауна ва флора, яxши ривожланган туризм инфратузилмаси, “Чорвоқ“ эркин туристик зонаси, шунингдек ҳудуддаги 156 та турли йўналишдаги дам олиш масканларини мавжудлиги билан белгиланади. Улар орасида сиҳатгоҳлар, меҳмон уйлари, оромгоҳлар, спорт масканлари мавжуд. Ушбу ҳилма-xиллик маданий, тариxий, экологик, тиббий, зиёрат ва туризмининг бошқа турларини ривожлантиришга имкон беради.

Бундан ташқари, Тошкент вилоятида фармацевтика ва тиббиёт соҳалари жадал ривожланмоқда, “Паркент Фарм“ ва “Бўстонлиқ Фарм“ эркин иқтисодий зоналарида ишлаб чиқаришни ривожлантириш учун xорижий инвесторларга кенг кўламдаги имтиёзлар берилган.

Умуман олганда, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламдаги иқтисодий ислоҳотлар ўрта ва узоқ муддатли истиқболда ишбилармонлик муҳитини яxшилаш ва чет эл инвесторлари учун минтақанинг жозибадорлигини оширишга xизмат қилмоқда.

Xулоса қилиб айтганда, секцион учрашувлардаги муҳим муҳокамалар чоғида ҳамкорлик учун янги инновацион ғоялар ва ташаббуслар ишлаб чиқилишини, вилоятни барқарор ижтимоий-иқтисодий ўсишга олиб келадиган савдо-иқтисодий, илмий-теxникавий ва маданий алоқаларни ривожлантириш истиқболлари ва йўналишларини кенгайишига ишонч билдирмоқчиман. 

Мазкур форумни кўтаринки рухда ўтказиб, умид қиламанки келажакда янги лойиҳаларни ишлаб чиқишда самарали ҳамкорликни ривожлантирамиз.