Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Invest in Tashkent Region” халқаро форуми ўтказилади
16:48 / 2019-10-22

Тошкент вилоятида жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари “Invest in Tashkent Region” халқаро инвестицион форум ўтказилади.


Тошкент вилоятида жорий йилнинг 25-26 октябрь кунлари “Invest in Tashkent Region” халқаро инвестицион форум ўтказилади.

Мазкур форум вилоятда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш, ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш мақсадида ташкил этилмоқда.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳамда Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамкорлигида ўтказилиши режалаштирилган мазкур форумда 50 дан ортиқ давлатдан 250 нафарга яқин хорижлик бизнес соҳаси вакиллари, инвесторлар иштирок этиши кутилмоқда.

Маълумотларга кўра, 25 октябрь куни Нурафшон шаҳрида “Invest in Tashkent Region” халқаро инвестицион форумининг тантанали очилиш маросими ўтказилади. Куннинг иккинчи ярмидан бошлаб форум ўз ишини Бўстонлиқ туманидаги “Лайнер” ва “Тибет” тоғ дам олиш масканларида давом эттиради.

Жорий йил Тошкент вилоятида 471 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилиши режалаштирилган. Сентябрь ойига қадар 152 лойиҳа доирасида 265 миллион доллардан ортиқ тўғридан-тўғри хорижий инвестиция ўзлаштирилди.