Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интизомий жазо чораси қўлланилди
16:23 / 2026-01-26

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси Аманбай Оринбаев Бўзатов туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган мажлис ўтказди.

Унда аҳоли турмуш шароитини яхшилаш борасида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш борасида берилган топшириқлар ижросининг бориши танқидий кўриб чиқилди.

Жойлардаги масалаларни ҳал этиш бўйича барча имкониятлар мавжудлиги, Президентимиз томонидан зарур шароитлар яратиб берилганлиги, бироқ, айрим жойларда қолоқликларга йўл қўйилаётганлиги танқид қилинди. Хусусан, аҳоли кайфиятига бевосита таъсир этувчи муаммоларни ҳал этиш борасида ички йўлларни таъмирлаш, оғир маҳаллаларни ободонлаштириш, қурилиш соҳаси, камбағаллик реестрига киритилган оилалар билан ишлаш каби қатор масалаларда камчиликларга йўл қўйилмоқда.

Мажлис давомида тез фурсатда бажарилиши лозим бўлган вазифалар белгиланиб, аниқ топшириқлар берилди. Ўз вазифасини бажаришда камчиликларга йўл қўйгани учун 5 нафар мансабдор шахснинг лавозимига лойиқлиги масаласини кўриб чиқиш топширилди.  

Шунингдек, 6 нафар мансабдор шахсга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилди.

Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири