Интернетга ахборот жойлаш ва тарқатишнинг масъулияти, жавобгарлиги бор
Сўнгги вақтларда “овчилар” ўлдирилган жониворлар билан суратга тушиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда.
Сўнгги вақтларда “овчилар” ўлдирилган жониворлар билан суратга тушиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштириш билан боғлиқ ҳолатлар кўпаймоқда.
Давлат экология қўмитаси ушбу ҳолатга муносабат билдириб, аввало, фуқаролар томонидан интернет фойдаланувчиларига турли зўровонликни тарғиб қилувчи фото, видео, аудио ва матн кўринишидаги материалларни тарқатиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-моддаси 1-қисми ҳамда Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 130-моддаси 1-қисми билан белгиланган тартибда жавобгарликка тортилиши мумкинлигини маълум қилди.
Шунингдек, ушбу ҳолат Ўзбекистон Республикасининг “Ов қилиш ва овчилик хўжалиги тўғрисида”ги қонунига хилофлиги, овчилик маданияти, ҳайвонот дунёси объектларига ҳурмат билан муносабатда бўлиш ҳар бир фуқаронинг вазифаси эканлиги эслатиб ўтилди.