Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интернетдан фойдаланиш маданиятини шакллантирайлик
18:34 / 2023-11-03

Бухорода Ўзбекистон Республикаси Журналистларни қайта тайёрлаш маркази томонидан “Медиасаводхонлик ва фактчекинг бўйича журналистлар, блогерлар, ННТ вакиллари салоҳиятини ошириш” мавзусига бағишланган семинар-тренинг ўтказилди.

–Жорий йилда Ўзбекистон Журналистларни қайта тайёрлаш маркази Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТлар ва фуқаролик жамиятига қарашли бошқа институтларни қўллаб-қувватлаш жамоат фонди гранти асосида “Ижтимоий тармоқлардан фойдаланишда ёшларнинг медиасаводхонлик кўникмаларини ошириш” лойиҳаси доирасида Фарғона, Наманган, Бухоро, Қарши шаҳарларида семинар-тренинг ташкил этди, – дейди марказ медиатренери Муҳайё Саидова. – Замонамизнинг долзарб муаммоларидан бири –ахборот тармоқларининг ёшларга салбий таъсирига қарши курашишни кучайтириш. Ижтимоий тармоқларнинг ижобий томонлари билан бир вақтда интернет фойдаланувчилар ўртасида маълумот алмашишни соддалаштирди. Интернетдан назоратсиз фойдаланиш ёшларни ёллаш учун енгил усулдир. Тармоқларда мулоқот қилишнинг ижобий имкониятлари билан бир қаторда қийинчиликлар ва таҳдидлар ҳам мавжуд. Хусусан, ёшларни тез-тез ноаниқ маълумот олишга, масъулиятсизликка, ҳақоратли сўзларни ишлатишга, ахлоқий меъёрларга риоя қилмасликка ундайдиган интернет мулоқоти маданияти масалалари биринчи ўринга чиқмоқда. Ижтимоий тармоқлардаги бундай хабарларнинг узоқ муддатли натижаси жамият ижтимоий-сиёсий ҳаётининг беқарорлашувига олиб келиб, анъанавий қадриятларига зарба беради. Шахс, жамият ва давлатга ҳурматнинг йўқолишига, ижтимоий хулқ-атворнинг рад этилишига олиб келади. 

[gallery-14385]

Мазкур тренинглардан кўзланган асосий мақсад ёшлар билан ишлаётган ННТ вакиллари ва блогерлар медиасаводхонлигини, факт-чеккинг платформалардан фойдаланиш, подкастлар ва таҳлилий материаллар тайёрлаш кўникмаларини оширишдан иборат. Шунингдек, интернет фойдаланувчилари ўртасида маълумотларни излаш, ундан фойдаланиш ҳамда қайта ишлаш кўникмасини шакллантириш, бузғунчи гуруҳлар ва радикал оқимларнинг деструктив ахбороти орқали ёшлар онгига таъсир ўтказишининг олдини олишдир. 

Ташкил этилган тренинглар давомида Интернетнинг деструктив таъсирининг олдини олишда медиасаводхонлик масалалари бўйича ўқув қўлланмани тарқатиш, лойиҳа мавзуси бўйича тренинг қатнашчилари ўртасида энг яхши таҳлилий материаллар танловини ўтказиш режалаштирилган. 

Зариф Комилов, Тоҳиржон Истатов (сурат), ЎзА мухбирлари