Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интернетдаги фирибгар эълонларга ишонманг!
18:30 / 2025-09-13

Тошкент вилоятида ўтказилаётган “Хавфсиз кибермакон” тезкор-профилактика ойлиги доирасида “онлайн кийим дўкони” ниқоби остида ташкил этилган “фирибгарлик” фош этилди.

Маълум бўлишича 4 нафар шахслар осон даромад орттириш мақсадида “Instagram” ҳамда “Telegram” тармоқлари орқали “эркаклар кийимлари савдоси” ниқоби остида сохта саҳифалар очиб, арзон нархларда маҳсулотлар таклиф қилган. Улар харидорлардан олдиндан пул ўтказишни сўраб, маблағларни бегоналарга тегишли банк карталарига туширишган ва шахсий эҳтиёжлари учун сарфлаб келган. 

Мисол учун, жорий йил 11 июнь куни Тошкент туманида яшовчи фуқаро “Instagram” орқали уларга боғланиб, реклама қилинган кийимни сотиб олиш учун 1 миллион сўмни улар кўрсатган карта рақамига ўтказиб берган. Бироқ пул ўтказилгач, барча ёзишмалар ўчирилиб, мулоқот тўхтатилган. 

Дастлабки тергов жараёнида аниқланишича, айбдорлар сўнгги бир ой давомида фуқароларнинг жами 279 та банк пластик карталаридан алдов йўли билан 101 миллион сўмдан ортиқ маблағларни қабул қилиб олган. Мазкур ҳолат юзасидан ушбу шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми бўйича жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Шу каби салбий ҳолатларни олдини олиш учун Тошкент вилояти ИИББ мутахассислари фуқароларни онлайн харидда шошилмай, арзон эълонларга алданмасдан, фақат ишончли саҳифалардан фойдаланиш борасида тарғибот ишларини олиб боряпти. Шубҳали ҳолатларда эса дарҳол ички ишлар органларига хабар бериш мақсадга мувофиқдир. 

А. Мусаев, ЎзА