Ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Авазбек Олимов ҳақидаги видеога аниқлик киритилди
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳамда "Ўзбекконцерт" ДМ санъаткор Авазбек Олимовдан тарқалган видео юзасидан изоҳ сўради.

А.Олимов ҳақиқатдан ҳам хунук ҳолат содир бўлганини тан олди. Йўл қўйган хатосини инкор этмасдан, ўз тушунтириш хатида бундай ҳолатни бошқа такрорламасликка ваъда берди.
А.Олимовга қаерда, қай ҳолатда бўлишидан қатъий назар, ўзини маданият соҳаси вакилига муносиб тутиши лозимлиги уқтирилди.

Маданият вазирлиги
Ахборот хизмати