Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интернет орқали гиёҳвандлик савдоси фош этилди
10:40 / 2026-02-12

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Бухоро вилоят бошқармаси ходимлари томонидан навбатдаги тезкор-қидирув тадбири ўтказилди.

Терговга қадар текширув жараёнида аниқланишича, қоидабузарлар “Telegram” мессенжери орқали махсус канал-бот ташкил этиб, фуқаролар билан яширин тарзда алоқа ўрнатган ҳолда гиёҳвандлик моддаларини тарқатиш билан шуғулланган. Хусусан, улар фуқаролардан бирига таркибида гиёҳвандлик моддаси бўлган 0,97 грамм “гашиш” воситасини 810 минг сўм эвазига сотишга келишган.

Гиёҳвандлик воситаси Когон туманида жойлашган “Сухор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидан оқиб ўтувчи канал қирғоғидаги бетон иншоот орасига яшириб қўйилган ҳолда харидорга етказиб бериш учун тайёрлаб қўйилгани маълум бўлди. Тезкор тадбир натижасида мазкур модда далилий ашё сифатида олиб қўйилди ҳамда гумонланувчи шахслар қўлга олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 273-моддасига мувофиқ жиноят иши қўзғатилиб, ҳозир барча ҳолатларни тўлиқ ва холисона ўрганишга қаратилган тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Зариф Комилов, ЎзА мухбири