English
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интернет маконида хавфсизлигингизни таъминлаш ўз қўлингизда
11:26 / 2026-01-07

Сурхондарё вилоятида кибер таҳдидларга бағишланган учрашув, давра суҳбати ва бошқа тарғибот тадбирлари давом этмоқда.

Вилоят ИИБ ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши курашиш бошқармаси ходимларининг Термиз давлат муҳандислик ва агротехнологиялар университети профессор-ўқитувчилари учун ташкил этган тадбири ҳам шу мавзуга бағишланди. 

Унда интернет ижтимоий тармоғида учраётган кибер таҳдидлар, фирибгарликнинг замонавий турлари ва улардан ҳимояланиш усуллари ҳақида атрофлича маълумот берилди. 

Қайд этилдики, ахборот технологиялари шиддат билан ривожланаётган ҳозирги пайтда кибер таҳдидлар сайёрамизнинг долзарб муаммоларидан бирига айланди. Виртуал оламдаги кибер жиноятдан ишончли ҳимояланиш учун интернетдан келаётган номаълум маълумотларни очмасликни, вирусли дастурларни ўрнатмаслик, шахсий маълумот ва банк пластик карталари кодларини ҳеч кимга бермасликни тақозо этмоқда. Ваҳоланки, киберхавфсизлик фақат мутахассислар вазифаси эмас, балки интернет тармоғидан фойдаланувчи ҳар инсоннинг кундалик иши бўлиши керак. Глобал таҳдидга қарши ўз вақтида кўрилган чоралар молиявий зарар, обрў йўқотиш ва шахсий маълумотлар ўғирланишининг олдини олади. Кибержиноятчиларнинг мақсадли гирдобига тушиб, жабрланувчига айланиб қолишдан ҳимоя қилади.

Тарғибот тадбири якунида профессор-ўқитувчиларнинг саволларига жавоб берилди.

Холмўмин Маматрайимов,

ЎзА мухбири