Русский
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«International Expo Group» : халқаро саноат кўргазмаларига чорлайди
11:03 / 2023-04-06

Пойтахтимиздаги “Ўзэкспомарказ“ марказий кўргазмалар мажмуида бешта йўналишда халқаро саноат кўргазмалари бўлиб ўтмоқда.

«International Expo Group» кўргазмалар компанияси томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда металлургия, йўл-қурилиши,  тоғ-кон саноати, хавфсизлик ва кимё соҳаларидаги илғор технологиялар намойиши билан бир қаторда ўзаро ҳамкорликка муҳим аҳамият қаратилди.  

“UzMetalMashEхpo — 2023 — «Металлургия ва металлга ишлов бериш. Станоксозлик. Машинасозлик. Пайвандлаш” халқаро кўргазмасида янги металлга ишлов бериш ва ўлчов ускуналари, станоксозлик ва пайвандлаш учун бутловчилар ва хизматлар, индукцион эритиш тизимлари ва қиздириш тизимлари, подшипниклар ва компонентлар тақдим этилмоқда.  Иштирокчилар орасида «Навоий кон-металлургия комбинати» АЖ, шунингдек,  Туркия ва Хитойнинг йирик тармоқ корхоналари имкониятларини намойиш этмоқда.

“UzTechTransExpo — 2023 — «Махсус техника. Йўл-қурилиш техникаси ва ускунаси. Транспорт. Автосаноат” халқаро кўргазмасида иштирокчилар махсус техника, йўл-транспорт, саноат тарозилари ва асфальт-бетон ускуналарининг янги турлари билан танишмоқда.

[gallery-11300]

Таъкидлаш керакки, 2022 йилда мамлакатимиз тоғ-кон саноати корхоналари ишлаб чиқарган маҳсулот ҳажми бир йил ичида деярли 20 фоизга ошиб, 52,5 триллион сўмни ташкил этди. 2022 йилда жами фойдали қазилмаларнинг 15 турини қазиб чиқариш ва олти турининг прогнозланган ресурслари ошди. Олтин ва кумушнинг истиқболли конлари аниқланди. Алюминий ва магний қазиб олиш бўйича тадқиқотлар ва синовлар ўтказилди.

“UzMiningExpo — 2023 — «тоғ-кон саноати учун технологиялар ва ускуналар» халқаро кўргазмаси ҳам соҳа ривожи учун муҳим аҳамиятга эга. Унда ушбу соҳа учун технологиялар комплекси, ишланмалар ва замонавий ускуналарни тақдим этадиган маҳаллий ва хориж компаниялари  иштирок этаётир.

“UzSecureExpo — 2023 — «Хавфсизлик технологиялари. Ёнғинга қарши ҳимоя. IT хавфсизлик. Меҳнат муҳофазаси» ҳалқаро кўргазмасида асосий эътибор турли йўналишлар бўйича хавфсизликни таъминлаш технологияларига қаратилган.  Унда бошқа иштирокчилар қаторида «СамАвто» ҚК МЧЖ янги ёнғин ва авария-қутқарув автомобилларини тақдим этмоқда.  

Маълумки,  2022 йилда кимёвий маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажми 33,4 триллион сўм, пластмасса ва резина буюмлари ишлаб чиқариш ҳажми эса 8,9 триллион сўмни ташкил этди.  “UzChemPlastExpo — 2023” халқаро кўргазмаси ҳам бу борада муҳим бўлиб, кимё саноати маҳсулотлари,  маиший кимё, лок-бўёқ материаллари ва кукунли маҳсулотлар ва қопламаларини ўзида жамлаган.  

Эслатиб ўтамиз, “Ўзэкспомарказ“ марказий кўргазмалар мажмуининг 3- ва 4-павильонларида бўлиб ўтаётган кўргазмалар  7 апрелга қадар давом этади.  

 

Насиба Зиёдуллаева,

ЎзА