Интерматн ва тарихий-маданий хотира (Баҳодир Қобулнинг “Ота чироқ” ҳикояси мисолида)
Суҳроб Шавкатович ҲАСАНОВ ўқитувчи-ассистент Самарқанд давлат чет тиллар институти Самарқанд, Ўзбекистон hasanov.suhrob7219919@gmail.com
Аннотация
Мақолада интерматнли усулда матнлар яралиши универсал моделларининг асар структурасидаги ўрни ва роли талқин қилинган. Шу асосда ўрганувчи поэтиканинг ўзига хослиги, тарихий мерос ва маданий хотиранинг бадиий асар матнида узатиш ва сақлашда интерматнли усулнинг аҳамияти назарий жиҳатдан ёритилган. Интерматннинг халқ маданияти сақлаб келаётган хотира анъаналарига қурилиши, муаллиф ва ўқувчи, муаллиф ва унинг қаҳрамонлари орасидаги генетик хотиранинг умумийлиги Баҳодир Қобулнинг “Отачироқ” ҳикоясида қадим аждодларимиз илоҳий моҳият ҳисоблаган олов образи орқали ифодалаганлиги интерматнли таҳлил асосида далилланган.
Таянч сўзлар: интерматнлик, интерматн, тарихий-маданий хотира, аллюзия, реминисценция, иқтибос.