Интенсив боғлар: замонавий усуллар ва амалий ечимлар
Оролбўйи халқаро инновация маркази томонидан “Интенсив технологиялар асосида мевали боғлар яратиш” мавзусида уч кунлик ўқув семинари ўтказилди.
Тадбирда Қорақалпоғистон агросаноатини ривожлантириш агентлиги туман бўлинмаларининг 20 нафар офис-менежери иштирок этди. Улар келгусида замонавий боғдорчиликни ривожлантириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга жалб этилади.
Ўқув дастури амалиётга йўналтирилган тарзда тузилган бўлиб, интенсив боғларни яратиш ва улардан фойдаланишнинг барча асосий босқичларини қамраб олган. Иштирокчилар ер танлаш ва тайёрлаш, интенсив боғларни режалаштириш, суғориш ускуналарини ўрнатиш, мевали экинларни экиш технологиялари, шунингдек, ўсимликларни зараркунандалардан ҳимоя қилишнинг агротехникаси, парваришлаш тизими ва замонавий усулларини ўрганишди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА мухбири