Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интеллектуал транспорт тизими (ITS) лойиҳаси амалга оширилмоқда
16:25 / 2024-02-27

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 5 мартдаги тегишли қарорига асосан амалга оширилаётган Осиё тараққиёт банки иштирокидаги “А380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг 964—1204-км қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида Интеллектуал транспорт тизими (ITS) компоненти амалга оширилмоқда.

Автомобил йўллари қўмитаси Матбуот хизматининг маълум қилишича, лойиҳага иккита нуфузли хорижий компаниялар томонидан қизиқиш билдирилиб, улар томонидан тендер таклифлари тақдим этилган. Барча шартлар бўйича ўтказилган тендер савдолари натижаларига кўра, пудратчи компания сифатида Хитойнинг “China Machinery Engineering Group Corporation va CTFO JETON Technology Co. Ltd” консорциуми (“CMEC-JETON”) ғолиб деб топилди. 

Автомобил йўллари қўмитаси тасарруфидаги “Автойўлинвест” агентлиги директори Ойбек Абдуназаров ва “CMEC-JETON” консорциуми раҳбари Ванг Қингчи ўртасида шартнома имзоланди. 

Қайд этилишича, “А380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” автомобил йўлининг 964—1204-км (240 км) қисмини реконструкция қилиш” лойиҳаси доирасида цемент-бетон қопламали 2 тасмали йўл қурилиши ишлари амалга оширилмоқда. Айнан шу лойиҳа компоненти сифатида А-373 “Тошкент – Наманган” автомобил йўлининг 100 км қисмида интеллектуал транспорт тизимини жорий қилиш кўзда тутилган. Лойиҳада қурилиш-монтаж ишлари жорий йилнинг 2-чорагида бошланиши режалаштирилган. 

Муҳайё Тошқораева, ЎзА