Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“Интеллектуал олимпиада” ғолиблари тақдирланди
13:59 / 2025-12-22

Пойтахтимизда олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “Интеллектуал олимпиада” мусобақалари якунига етди.

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги, Ёшлар ишлари агентлиги, “Заковат интеллектуал клуби” ННТ ҳамда Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамкорлигида ташкил этилган турнирнинг умумий соврин жамғармаси 5 миллиард 400 миллион сўмни ташкил этди.  

1-ўринни Ўзбекистон Миллий университети эгаллади ва 2 миллиард сўм билан тақдирланди. 2-ўринга Тошкент давлат тиббиёт университети лойиқ кўрилди ва 1,5 миллиард сўм эгаси бўлди.

3-ўринни Фан ва технологиялар университети эгаллаб, 1 миллиард сўм билан тақдирланди.

Шунингдек, “Заковат” ғолиблари учун магистратурага имтиҳонсиз қабул ҳамда ойлик стипендия каби имкониятлар белгиланган.

Гулноза Бобоева,

ЎзА