Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интеллектуал мулк тизимини такомиллаштиришда халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик қилинмоқда
12:30 / 2024-03-14

Евроосиё патент ташкилоти Евроосиё минтақасида жойлашган бир қатор давлатларнинг патент тизимининг ишлаши, ихтиролар ва саноат намуналарини ҳуқуқий муҳофазага олиш билан боғлиқ маъмурий вазифаларни бажариш учун ташкил этилган халқаро ҳукуматлараро ташкилот ҳисобланади.

Адлия вазири Акбар Тошқулов билан Евроосиё патент идораси президенти Григорий Ивлиев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.  

Учрашувда томонлар интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофазага олиш ва уларни тижоратлаштириш — иқтисодиётни ривожлантиришдаги асосий масалалардан бири эканлиги, глобаллашув даврида миллий интеллектуал мулк тизимини доимий равишда такомиллаштириб бориш зарурлигини алоҳида қайд этиб ўтишди, дейилади Адлия вазирлиги маълумотида.  

SG.Ivliyev Евроосиё ҳудудидаги мамлакатларнинг мазкур ташкилотга аъзо бўлиши ушбу давлатлар ўртасида интеллектуал мулк соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга ва маъмурий тартиб-таомилларни соддалаштиришга замин яратишини таъкидлади.  

Шу билан бирга, меҳмонлар интеллектуал мулк соҳасида юридик кадрларни тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишини, жумладан, мутахассисларининг малака ошириш курсларида, стажировкалар ва таълим йўналишидаги изланишларини молиявий қўллаб-қувватлашдан манфаатдор эканликларини билдиришди, дейилади маълумотда.  

М.Мадаминова, ЎзА