Қазақ
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интеллектуал мулк соҳасидаги текширувлар Бизнес омбудсман хабардорлигида амалга оширилиши белгиланмоқда
12:07 / 2025-08-19

Парламент қуйи палатасининг мажлисида “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди. Мазкур масала бўйича адлия вазирининг ўринбосари Музраф Икромов маъруза қилди.

Қайд этилганидек, ушбу қонун лойиҳаси мамлакатимизда қонунчилик тизимини янада такомиллаштириш ва ҳуқуқий механизмларни замон талабларига мослаштиришга қаратилган. Лойиҳада амалдаги бир қатор қонун ҳужжатларини ўзаро мувофиқлаштириш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш механизмларини такомиллаштириш, интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш тизимини ривожлантириш ҳамда товар белгилари ва патент божлари тўғрисидаги қонунчиликни такомиллаштириш назарда тутилмоқда.

[gallery-24852]

Интеллектуал мулк соҳасидаги текширувлар Бизнес омбудсманни хабардор қилиш орқали амалга оширилиши белгиланмоқда.  

Шунингдек, лойиҳада товар белгисига доир гувоҳноманинг амал қилиши, ҳуқуқ эгаси бўлган юридик ва жисмоний шахсларнинг эгалик қилиш ҳуқуқи манфаатдор шахснинг аризасига биноан суд қарори асосида тугатилиши мумкинлиги таклиф этиляпти. Товар келиб чиққан жой номидан фойдаланилганда эса Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган огоҳлантирувчи тамға қўйилиши мумкинлигини белгилаш кўзда тутилмоқда.

Шу билан бирга, ишонч телефони тушунчаси киритилмоқда – жисмоний ва юридик шахслардан уларнинг қонуний ҳуқуқлари, эркинликлари ва манфаатларини таъминлаш масалалари бўйича аризалар, таклифлар ва шикоятларни қабул қилиш учун телефон алоқасининг махсус линияси сифатида назарда тутиш белгиланяпти.

Қонун лойиҳаси давлат органлари фаолиятида ҳуқуқий аниқлик ва барқарорликни таъминлаш, мурожаатлар билан ишлаш жараёнини тезкор ва шаффоф бўлиши, интеллектуал мулк соҳасида ҳуқуқий муҳофаза даражасининг ошиши ҳамда бизнес юритиш учун қулай ҳуқуқий муҳит яратиш каби мақсадларни назарда тутган.

Қонун лойиҳасининг аҳамияти алоҳида эътироф этилиб, биринчи ўқишда қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА