French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интеллектуал мулк объектларидан фойдаланиш ҳамда тижоратлаштириш бўйича қўлланма яратилди 
17:27 / 2024-10-04

Адлия вазирлигида Бутунжаҳон Интеллектуал мулк ташкилоти билан ҳамкорликда «Ғояларни тижоратлаштириш» ўқув қўлланмаси ва соҳага оид бошқа воситалар тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда мамлакатимизда интеллектуал мулкни ҳуқуқий муҳофаза қилиш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилаётани қайд этилди. Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида интеллектуал мулк объектларининг ўрнини ошириш мақсадида интеллектуал мулк қўллаб-қувватланмоқда. Тадбиркорларда улардан фойда олиш кўникмасини шакллантириш, ихтирочилар, муаллифлар, дизайнерлар ҳамда бошқа интеллектуал мулк эгаларининг ҳуқуқ ва манфаатларини самарали ҳимоя қилиш борасида сезиларли натижаларга эришилмоқда. 

Маҳаллий ва хорижий экспертлар Ўзбекистонда интеллектуал мулк соҳасини ривожлантириш бўйича амалга оширилган салмоқли ишларни эътироф этди. Ушбу ислоҳотларнинг давоми сифатида интеллектуал мулк объектларини тижоратлаштириш учун уларни баҳолаш институтини янада такомиллаштириш зарур. Аҳоли, жумладан, тадбиркорлик субъектларида интеллектуал мулк ҳақидаги хабардорлик даражасини ошириш, уларда бундай объектлардан оқилона фойдаланиш кўникмасини шакллантириш соҳа ривожидаги долзарб масаладир. 

Тадбирда «Ғояларни тижоратлаштириш» ўқув қўлланмаси ва бошқа тегишли материаллар мазмун-моҳияти тушунтирилди. Улардан фойдаланиш ва қандай ижобий натижаларга эришиш мумкинлиги ҳақида батафсил маълумот берилди. 

Н.Абдураимова, ЎзА