Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интеллектуал мулк, муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муҳофазаси бўйича семинар
10:15 / 2024-01-29

Мавжуд қонунчиликка кўра, адабий асарлар, драма ва сценарий асарлари, матнли ёки матнсиз мусиқа асарлари, мусиқали драма, хореография асарлари ва пантомималар. аудиовизуал асарлар ҳамда рангтасвир, ҳайкалтарошлик, графика, дизайн каби асар турлари муаллифлик ҳуқуқи объектлари саналади.

Асардан муаллифнинг исми-шарифини ва олинган манбаини кўрсатган ҳолда ҳамда асарнинг нормал фойдаланилишига зарар етказмаслик, муаллифнинг қонуний манфаатларига путур етказмаслик шарти билан қонунчиликда белгиланган тартиб асосида фойдаланишга йўл қўйилади.  

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан Адлия вазирлиги ҳузуридаги Юристлар малакасини ошириш марказида оммавий ахборот воситалари ходимлари учун “Интеллектуал мулк ҳамда муаллифлик ва турдош ҳуқуқлар муҳофазаси, ушбу масалаларнинг медиа-маконда ёритилиши” мавзусида семинар ташкил этилди.  

Семинар давомида соҳа вакиллари томонидан турдош ҳуқуқлар ва ҳаммуаллифлик масалаларига журналистик ёндошувнинг ўзига хос жиҳатлари ҳақида маърузалар тақдим этилди. Хусусан, жорий йил 12 январда ўтказилган Хавфсизлик кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида давлатимиз раҳбари томонидан ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлаш миллий хавфсизлик соҳасидаги муҳим вазифа бўлиб қолишига урғу берилгани қайд этилди. Ўзбекистон ахборот маконида миллий контент яратиш зарурати ва талаби юзасидан журналистларга амалий ва назарий маълумотлар бериб ўтилди.  

Семинар якунида иштирокчиларга  сертификат топширилди.  

Муҳайё Тошқораева, ЎзА