French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Интеллектуал мулк ҳуқуқлари қонун ҳимоясида
16:46 / 2023-01-30

Бухоро вилояти Адлия бошқармасидан олинган хабарга кўра, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасига оид жами 20 та мурожаатлар келиб тушган ва уларга асосан ўтказилган ўрганишлар давомида 20 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган.

Ўрганишлар ва мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича қонун бузилишларни бартараф этиш юзасидан жами 59 та тақдимнома, маъмурий жавобгарликка тортиш юзасидан 20 та таклиф, 1 та жиноий таклиф ва 135 та огоҳнома киритилган. Киритилган тақдимномаларга асосан 52 та товар ва хизмат кўрсатиш белгиларидан ноқонуний фойдаланганлик ҳолати бартараф этилган. 18 та шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилган.  

Бўлим томонидан 202 та жисмоний ва юридик шахсларга товар белгилари ҳамда хизмат кўрсатиш белгиларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича ахборот дастурлари орқали талабнома топширилишига кўмаклашилди. Контрафакт маҳсулотлар реализациясининг олдини олиш мақсадида 43 та профилактик кузатув ва мониторинг тадбирлари ўтказилди.  

Маълумот учун, Президентимизнинг 2022 йил 17 мартдаги фармонига асосан “Интеллектуал мулк агентлиги” тугатилиб, вилоят адлия бошқармаларида интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими ташкил этилди.  

 Зариф Комилов, ЎзА