Интеллектуал беллашувда ёшларнинг билимга чанқоқлик руҳи намоён бўлди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Наманган вилояти Давлатобод туманидаги “Янги Ўзбекистон - Ёшлар зиё маскани”да туман ҳокимлиги ташаббуси билан “Долзарб 90 кун” доирасида “Заковат” клуби ННТ томонидан “Заковат” интеллектуал турнири ўтказилди.
Мусобақада ёшлар билим, мантиқ ва тезкор фикрлаш бўйича ўзаро куч синашди.
[gallery-24255]
Турнир нафақат иштирокчиларга, балки томошабинларга ҳам завқ бағишлаб, даврада билимга чанқоқлик руҳини уйғотди.
Биринчи ўрин 3-давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати ўқувчиларига насиб этди. 49-мактаб жамоаси иккинчи ўринга сазовор бўлди. Учинчи ўринни эса 18-давлат ихтисослаштирилган мактаб интернати ўғил-қизлари эгаллади.
Ғолиблар ташкилотчилар томонидан муносиб тақдирланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА