Spanish
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Институтнинг ўзига хос анъанаси
20:29 / 2025-11-14

ФОТОРЕПОРТАЖ

Термиз давлат педагогика институтида янги ўқув йилида сафга қўшилган талабалар билан тантанали учрашув бўлиб ўтди. Ушбу анъана институт ҳаётининг муҳим воқеаларидан бири бўлиб, талабаликнинг масъулиятли ва шарафли босқич эканини яна бир бор эслатади. 

Термиз шаҳридаги «Санъат» саройида ўтказилган тадбир аввалида институт ректори Азизбек Ҳасанов ёшларга қаратилаётган юксак эътибор, олий таълим тизимидаги ўзгаришлар ва институтда яратилаётган имкониятлар ҳақида сўз юритиб, биринчи босқичга қадам қўйганларни самимий қутлади. 

[gallery-26261]

Талабаларнинг тантанали қасамёд қабул қилиши тадбирнинг энг ҳаяжонли лаҳзаларидан бири бўлди. Улар илмга интилиш, танлаган йўналишида етук мутахассис бўлиш, ота-онанинг ишончини оқлаш, институт интизомини ҳурмат қилиш ва машғулотларда фаол қатнашишни ўз олдиларига бурч сифатида белгиладилар. Институтда жорий йилнинг кундузги таълим шаклига 1 минг 644 нафар йигит-қиз қабул қилинди, улардан 356 нафари давлат гранти, 1288 нафари тўлов-контракт асосида таҳсил олмоқдалар. 

Тадбир давомида “Йилнинг энг фаол талабаси — 2025” танлови институт босқичи ғолибларига сертификат ва махсус совринлар тақдим этилди. 

Жонибек ҚЎЗИМУРОДОВ (сурат), ЎзА