Андижон давлат чет тиллар институтида “Ўзбекистон жаннатмакон диёр” мавзусида мусаввирлик асарларининг рангтасвир йўналиши бўйича кўргазма ташкил этилди.
– Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талаба ёшлар ва ходимларнинг ижодий салоҳиятини ошириш ҳамда креативликни ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликни йўлга қўйиш, машҳур рассомларнинг тарбиявий аҳамиятга эга расмларини олий таълим муассасаларига жойлаштириш, мунтазам равишда мусаввирлик асарлари кўргазмаларини ўтказиш бўйича қатор вазифалар белгиланган, – дейди Андижон давлат чет тиллар институти проректори Музаффар Қурбонов. – Ана шу вазифалар ижроси доирасида ташкил этилган кўргазма иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.
Кўргазмада Ўзбекистон Бадиий академияси Андижон вилояти бўлими томонидан тақдим этилган рангтасвир йўналишидаги мусаввирлик асарлари намойиш этилди. Мусаввирлар билан мулоқотлар жараёнида талабалар рангтасвир асарларининг ўзига хос жиҳатлари ҳақида кенг маълумотлар олди.
[gallery-11393]
Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (фото), ЎзА