Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институтида 2022/2023 ўқув йилида 10 та янги йўналиш очилди.
Бу ҳақида журналист ва блогерлар учун ташкил этилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Институт масъулларининг таъкидлашича, янги ўқув йилида 10 та янги таълим йўналиши фаолият бошлайди. Кундузги таълим шакли бўйича 40 та бакалавр таълим йўналишида қабул квотаси 2550 нафар (шундан 570 нафари давлат гранти ва 1980 нафари тўлов-контракт шакли) ни ташкил этади. Сиртқи таълим шакли бўйича 18 та бакалавр таълим йўналишларида қабул квотаси жами 900 нафар (барчаси тўлов-контракт)ни ташкил этади. Янги – гидрология (тармоқлар бўйича) таълим йўналиши бўйича ҳам ҳужжатлар қабул қилинади.
Бундан ташқари, тадбирда 31 та магистратура мутахассисликлари бўйича қабул квотаси жами 343 нафар экани ва шундан 277 нафари давлат грантига ҳамда 66 нафари эса тўлов-контракт асосида қабул қилиниши таъкидланди.
Матбуот анжуманида ўқишни кўчириш, иккинчи мутахассисликка ҳужжат топшириш, 5 йил иш стажи ва тавсияномага эга абитуриентлардан ҳужжатларни қабул қилиш тартиби хусусида ҳам батафсил маълумот берилди.
[gallery-7919]
Ўлмас Баротов
Жамшид Норқобилов (сурат) ЎзА