Arabic
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Институт жамоаси Мўйноқда боғ яратади
12:09 / 2023-11-17

Бугун эрта тонгдан Бухоро давлат педагогика институтининг кўнгилли ходим ва талаба-ёшларидан иборат жамоаси Қорақалпоғистон Республикасига йўл олди.

–Мақсадимиз Мўйноқда Бухоро давлат педагогика институти талаба-ёшлари боғини ташкил этишдир, –дейди Бухоро давлат педагогика институти ректори, профессор Баҳодир Маъмуров. – Жамоа томонидан Мўйноқда 3 кун мобайнида “Яшил макон” уммуммиллий лойиҳаси доирасида тадбирлар ташкил этилади. 100 нафар жамоамиз аъзоси учун махсус кийим- бош тайёрланди. Лойиҳа доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Мўйноқ тумани иқлимига мос келадиган минг туп қайрағоч, жийда, саксовул кўчати ва уруғи, қандим, черкес кўчатлари экилади. Хабарингиз бор, давлат раҳбарининг топшириғига асосан Бухоро вилоятига Қорақалпоғистон Республикаси Хўжайли тумани бириктирилган. Бошқача айтганда, мазкур туман Бухоро тажрибаси асосида равнақ топмоқда. Биз жамоамиз билан туман аҳолиси учун туман маданият саройида маданий-маърифий тадбирларни ташкил этамиз.  

Шунингдек, сафар давомида Бухоро давлат педагогика институти ва Қорақалпоқ давлат педагогика институти ёшлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда бошқа маданий-маърифий тадбирлар уюштирилади.  

 

Зариф Комилов, ЎзА мухбири