French
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Институт вакиллари ўзига бириктирилган маҳаллалар билан ҳамкорликни қандай йўлга қўйган?
20:55 / 2022-02-15

Миллий урф-одат ва қадриятларимиз нуқтаи назаридан халқимиз турмуш тарзида маҳалланинг ўрни ва аҳамияти беқиёс.

2022 йилга «Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили» дея ном берилишида ҳам айни шу икки жиҳат эътиборга олинган, десак муболаға бўлмайди.

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти атрофдаги маҳаллалар билан фаол ҳамкорлик алоқаларига эга бўлиб, Миробод туманида жойлашган «Билимдон», «Миробод», «Байналмилал» ҳамда Яккасарой туманида жойлашган Абдулла Қаҳҳор, Бобур, «Дамариқ» маҳалла фуқаролар йиғинлари бевосита институтга бириктирилган.

Жорий йилнинг 10 февраль куни институтнинг Санъатшунослик ва музейшунослик факультети томонидан Абдулла Қаҳҳор маҳалласи билан биргаликда маҳалла аҳли учун «Умуминсоний қадриятлар: икки даҳо, икки бебaҳо адиблар мисолида» деб номланган бадиий кеча ташкил этилди.

Тадбир аввалида факультет декани Сайёра Саидова сўзга чиқиб, бугун институт ва мазкур маҳалла ўртасидаги ҳамкорлик жуда ҳам мустаҳкамланиб, кўплаб жабҳаларда самарали давом этаётгани, ўзи ҳам институт вакили сифатида маҳалла аҳли билан яқиндан танишиб, қадрдон бўлиб улгурганини таъкидлаб ўтди.

Шунингдек, Ўзбек ва хорижий тиллар кафедраси мудири, Навоийшунос олима Назокат Жўраева Aлишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурнинг ижодидан, одамийлик, инсон қадрини улуғлаш бобида баён этилган ҳикматлар, рубоий ва ғазаллардан намуналар келтириб ўтди.

Тадбир якунида маҳалла раиси Феруза Арипова институт томонидан маҳалла фуқароларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида кўрсатилаётган эътибор учун миннатдорчилик билдирди, дея хабар беради Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти матбуот хизмати.

Абдулазиз РУСТАМОВ, ЎзА