Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Институт маҳалла ёшлари учун маърифат марказига айланади
08:00 / 2022-02-17

Андижон машинасозлик институтида маҳаллаларнинг ёшлар етакчилари билан учрашув ўтказилди.

Президентимизнинг жорий йил 19 январдаги “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида Андижон Машинасозлик институтида маҳалла ёшлари билан ишлаш борасида эътиборга молик ишлар олиб борилмоқда.  

[gallery-5792]

Хусусан, институтда Андижон шаҳридаги Чўлпон 100 йиллиги, Озодлик, Меҳнат, Саноат, Шолдирама маҳалла фуқаролар йиғинлари ёшлар етакчилари ҳамда ёшлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилди. Ана шу ҳамкорлик доирасида маҳаллалардаги ёшлар етакчилари, ёшлар иштирокида ташкил этилган учрашувда институтнинг Ёшлар масалалари, маънавий-маърифий ишлар буйича биринчи проректор А.Эрматов, Андижон шаҳар ҳокимининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Ш.Шокиров қатнашиб, маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, турли маданий-маърифий тадбирлар ўтказиш орқали ёшларнинг ижтимоий фаоллигини кучайтириш, иқтидор, истеъдод ва ташаббусларини рағбатлантириш, умуман, мазкур йўналишдаги ишлар самарадорлигини ошириш юзасидан таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирди. 

Андижон машинасозлик институти раҳбарияти мазкур йўналишда ишларни йўлга қўйиш ва ҳамкорликни мустаҳкамлашга ҳамиша тайёр эканлигини билдирди. Жумладан, маҳалла ёшлари институт ахборот-ресурс маркази, спорт заллари, сунъий қопламали мини футбол майдонлари, анжуманлар залидан эркин фойдаланишлари мумкинлиги, шунингдек, турли маънавий-маърифий тадбирлар, спорт мусобақалари ўтказиш бўйича таклифлар айтилди. Учрашувда институтда маҳалла етакчилари учун алоҳида хона ташкил этишга, шунингдек, институт ва маҳалла етакчилари ҳамкорлигини янада мустаҳкамлашга, институтни маҳалла ёшларининг маърифат марказига айлантиришга келишиб олинди.  
 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ,  
З. УМРЗОҚОВ (сурат)