Oʻzbek
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инспекторнинг ҳушёрлиги 55 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчи ҳаёти сақлаб қолди
14:32 / 2022-06-08

Жорий йил 8 июнь куни Қорақалпоғистон Республикаси Тўрткўл тумани ҳудудидан ўтган автомагистрал йўлида Тошкентдан Нукус шаҳрига ҳаракатланиб келаётган “Yutong” русумли автобус тўхтатилганда, орқа томонидан олов чиқаётгани аниқланган.

“Мискин” ЙПХ масканида хизмат олиб бораётган ЙПХ инспектори сафдор Руслан Болтабоев зудлик билан туман Фавқулодда вазиятлар бўлимига хабар берди ва барча йўловчилар эвакуация қилинди. Шунга кўра 2 та ёнғин-қутқарув экипажи воқеа жойига етиб бориб, ёнғин бартараф этилган. ЙПХ инспекторининг ҳушёрлиги сабабли автобус салонидаги 55 нафар йўловчи ва 2 нафар ҳайдовчининг ҳаёти сақлаб қолинди.

Ёнғин натижасида автобус тўлиқ ёниб зарарланган. Дастлабки маълумотларга кўра, ёнғин электр симларининг қисқа туташуви натижасида содир бўлган.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Довуд Абибуллаев, ЎзА