Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инспекторларга компьютер жамланмалари топширилди
17:14 / 2026-02-23

Президентимизнинг 2025 йил 20 октябрдаги “Фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Асака тумани ҳокимлиги томонидан фавқулодда вазиятлар бўлимининг намунали иш олиб бораётган бир гуруҳ ходимларига замонавий компьютер жамланмалари топширилди.

Ушбу рағбат давлат инспекторларининг масъулиятли ва фидокорона меҳнатини эътироф этиш, самарали иш олиб боришига, фаолиятига ахборот-коммуникация технологиялари жорий этилишига кўмаклашиш ҳамда юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, фавқулодда вазиятлар органлари фаолиятини янада такомиллаштиришга хизмат қилади.

Ф. Убайдуллаев, ЎзА.