Chinese
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Инспекторга қаршилик кўрсатган шахсга жиноят иши қўзғатилди
11:42 / 2020-07-13

Ҳайдовчи Р.Д. бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ва карантин қоидаларига риоя қилмаган ҳолда автомашина бошқараётганлиги аниқланган.


Жорий йилнинг 11 июль куни соат 16:00 ларда Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси ЙҲХБ катта инспектори Т.Д. ўзига бириктирилган Қўқон шаҳар Фурқат кўчасида хизмат олиб бораётган вақтида фуқаро Р.Д.га тегишли “SPARK” русумли транспорт воситасини тўхтатган.

Ҳайдовчи Р.Д. бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларсиз ва карантин қоидаларига риоя қилмаган ҳолда автомашина бошқараётганлиги аниқланган. Шундай бўлсада, у катта инспектор Т.Д.нинг қонуний талабини бажармасдан, фаол қаршилик кўрсатган. Автомашинасини унга қарата ҳайдаб, ён томони билан инспекторни уриши натижасида бошқарма ходими машинанинг олд қисмига ётиб қолади. Бундан фойдаланган фуқаро инспекторни автомашинани тўхтатиш ҳақидаги талабини бажармасдан, уни тушириб юбориш мақсадида хавфли манёврлар қилган ҳолда йўлнинг қатнов қисми бўйлаб 98 метрга судраб бориб, енгил тан жароҳати етказган. Ҳайдовчи ҳодиса жойидан қочиб кетмоқчи бўлганида ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан Р.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда иш олиб борилмоқда.

Ҳозирда жиноят иши бўйича Қўқон шаҳар прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.